
Супертўпурар: Ишонч йўқолди, ўйин ҳам тугади!
“Ньюкасл” тўпурари Александр Исаак клубдаги вазият ҳақида гапирди. Швециялик ҳужумчи клуб уни “Ливерпуль”га қўйиб юбормаётгани учун машғулотларга келмай қўйган ва расмий учрашувларда ҳам ўйнамаслигини уқтирган.
- Ҳамкасбларим мени ўтган мавсумдаги ўйинимни эътироф этиб, Англия профессионал футболчилари ассоциацияси рамзий терма жамоасига қўшишганидан фахрланаман.
Жамоадошлари ва мени шу пайтгача қўллаб-қувватлаб келган “Ньюкасл”даги барчага миннатдорлик билдираман. Бугун мен тақдирлаш маросимига бормадим. Юзага келган вазиятда боришим хато бўларди.
Ҳамма гапирган пайт, мен индамадим. Бу сукут одамларга воқеа бўйича ўз талқинларини тарқатиш имконини берди. Ҳақиқат шуки, ваъдалар берилган эди ва клуб анчадан бери менинг позицияни билади. Муаммолар энди келиб чиққандек кўрсатиш, ҳаммани чалғитиб қўяди.
Ваъда бажарилмаса, ишонч йўқолади, бу ҳолатда ҳамкорлик давом этмайди. Айни пайтда мен учун вазият ҳудди шундай. Шу боис, ўзгариш нафақат менинг, балки барчанинг манфаати учун зарур, - деди Александер Исаак.
Фикрлар