
Ҳусанов Ламин Ямални тўхтата оладими?
Тез орада Европа футболининг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги ўйинлар бошланади. Бу раундда жами 36 та жамоа иштирок этади ва уларнинг ҳар бири саккизтадан ўйин ўтказади.
Умумий босқич иштирокчилари уйда ва сафардан тўрттадан учрашувда майдонга тушади. Бу босқичда кучли саккизликка кирган жамоалар нимчорак финалга чиқади. 9-24-ўрин соҳиблари нимчорак финалга чиқиш учун плей-оффда қўшимча иккитадан учрашувда куч синашишига тўҳри келади.
Жорий мавсумда бош совринга даъвогарлар орасида Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳам бор. Ушбу жамоа етакчиси Ламин Ямал қитъанинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиқиш йўлидаги энг асосий рақибларни санаб ўтди.
- Чемпионлар лигасидаги асосий рақобатчиларимиз кимлар? Биринчи навбатда, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Реал”, “Бавария” ва “Пари Сен-Жермен”. Бу жамоаларнинг бари ҳар доим ғолибликка асосий даъвогарлардан бўлиб келган, - деди Ламин Ямал.
Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади. 21 ёшли ҳимоячимиз охирги икки йил ичида “Ланс” ва “Манчестер Сити” таркибида Чемпионлар лигасида ўйнади. Айниқса, ўтган мавсум “Сантьяго Бернабе” стадионида “Реал” билан бўлган баҳсда ўзбек футболчисининг мадридликлар юлдузи Винисиус Жуниорга қарши ўйини экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Хўш, Чемпионлар лигасининг янги мавсумида Абдуқодир Ҳусанов қайси жаҳон юлдузларига тўқнаш келади? Хусусан, “Сити” каталонияликларга дуч келса, ҳимоячимиз рақиб ҳужумчиси Ламин Ямал тўхтата оладими?
Гвардиола Доннарумма келганидан хавотирга тушган Траффордни тинчлантирди
Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити”да жиддий ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, жамоанинг асосий дарвозабони Эдерсон Туркия чемпионатига йўл олди.
“Шаҳарликлар” 31 ёшли бразилиялик посбон ўрнини Жеймс Траффорд ва Жанлуижи Доннарумма билан кучайтирди.
Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган ва “Бёрнли”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин Манчестерга қайтарилган Жеймс Траффорд келиши билан асосий дарвозабон мақомини ўзиники қилиб олганди.
Аммо “шаҳарликлар” жаҳоннинг энг зўр дарвозабонларидан ҳисобланган Жанлуижи Доннаруммани қўлга киритганидан кейин Траффорд келажагидан хавотирга туша бошлади.
Бунга бош мураббий Хосеп Гвардиола муносабат билдирди.
- Траффорд ҳам “Манчестер Сити” дарвозабони. Мен майдонга фақат битта посбонни тушира оламан. Аммо мавсум узоқ давом этади. Шу боис, хавотирга ўрин йўқ, ҳамма футболчига ўйин вақти берилади.
Балки улар орасида бунга ишонмаётганлар бордир, бари гапим ростлигига амин бўлишади, - деди Хосеп Гвардиола.
Гвардиола “Реал” юлдузини олиб келишни талаб қиляпти
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоада давом этаётган авлодлар алмашинуви даврида таркибни кучайтирадиган ўйинчилар трансферига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Испаниялик мутахассис ҳамон “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэсни олишга қизиқяпти. Гвардиолага бразилиялик юлдузнинг универсаллиги маъқул келган. Тажрибали мураббий Родриго унинг ўйин услубига идеал даражада мос тушишини таъкидлаяпти.
Estadio Deportivo ва CaughtOffside каби манбалар Хосеп Гвардиола режасини амалга ошириш имконияти борлигини ёзмоқда. Уларнинг маълум қилишича, ёзда Родригога аввал 100 миллион, кейинроқ 90 миллион евро талаб қилган “Реал” раҳбарияти харидор топа олмаганидан кейин талабини пасайтиришга қарор қилди.
Энди “Қироллик клуби” Родриго бўйича 80 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга ва савдо бўйича музокараларга киритишишга тайёрлигини айтилмоқда.
Бу сумма “Манчестер Сити” учун муаммо эмас. 24 ёшли Родригонинг ўзи агар мавсумнинг биринчи ярмида етарли даражада ўйин амалиёти берилмаса, январда бошқа клублар билан музокара бошлашни мўлжаллаб қўйган.
Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?
Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...
“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?
Фикрлар