Жаҳонгир Зокиров терма жамоамизга ўн биринчи медални тақдим этди!

  • 15 Sep 00:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўзининг якуний палласига кириб келди.

Tecno

+90 кг вазнда ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров ва қозоғистонлик Ойбек Оралбай олтин медал учун ўзаро рингга кўтарилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда боксчимиз очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди (3:2) ва кумуш медал билан мусобақани якунлади. Шу тариқа ЖЧ ўз ниҳоясига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси мазкур дунё биринчилигида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритиб, медаллар жамғармаси бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Қозоғистон (7 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза) терма жамоаси қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!