
“Сити” юлдузини ҳозирдан учта гранд талашяпти
“Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиола томонидан жамоанинг янги сардори этиб тайинланган Бернарду Силвага янги шартнома таклиф этмайди.
“Шаҳарликлар” авлодлар алмашинувини давом эттиради ва ёши ўтиб қолаётган ўйинчиларни бошқа клубларга ўтишига қаршилик қилмайди.
“Манчестер Сити”да шартнома бўйича охирги мавсумини ўтказаётган 31 ёшли Бернарду Силва ҳам мавсум охирида ўрнини ёш ижрочиларга бўшатиб беради.
Италия матбуотининг ёзишича, А Сериянинг уч гранд клуби – “Милан”, “Ювентус” ва “Наполи” ҳозирдан португалиялик юлдузни талашмоқда.
Бернарду Силванинг ўзи ҳам Манчестердан кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг Англия Премьер-лигаси ва Еврокубокларда тўплаган тажрибаси Италия клублари учун Силвани стратегик ижрочига айлантиради.
Фикрлар