
"Персеполис" ПСЖ ва "Тоттенхэм"да ўйнаган юлдузни ўз сафига қўшиб олди
Эроннинг "Персеполис" жамоаси бомба трансферни эълон қилди.
Серж Орье "Персеполис" билан икки йиллик шартнома имзолади. 32 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида ПСЖ ва "Тоттенхэм" каби топ клублардан ташқари, "Галатасарай", "Ланс", "Тулуза", "Вильярреал", "Ноттингем Форест" каби жамоаларда ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" сафида Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилади.
Фикрлар