Ўзбекистон ва Қирғизистон бокс терма жамоалари қўшма ўқув-йиғин машғулотларда. Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам улар билан бирга (видео)

  • 1 май, 2022, 13:29
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бокс бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари "Янгиобод" базасида қўшма ўқув-йиғин машғулотларни олиб боришмоқда. 23 апрелдан 8 майга қадар бўлиб ўтадиган ушбу йиғин олдинда турган муҳим мусобақалар ва Осиё ўйинларига тайёргарликнинг асосий босқичини ўтаб беради. Шунингдек, 7-15 май куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда ҳамюртларимизнинг ҳам иштироки кутилмоқда.

Tecno

Қолаверса, ҳозир Ўзбекистонда бўлиб турган профессионал боксчилар Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам ўз жисмоний ҳолатларини сақлаб туриш учун терма жамоа машғулотларида бўлиб турибди.

 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!