Нкунку "Челси"дан кетмоқчи

CHERY AUTO

Кристофер Нкунку ёзги трансферлар ойнасида "Челси"ни тарк этади. У клубдаги келажагидан хавотирда.

Tecno

2023 йилда Лондон клуби сафига келиб қўшилган француз жамоада ўз ўрнини топа олмаяпти. Энцо Мареска футболчини машғулотлар вақтида таянч ярим химоячи сифатида синаб кўрмоқда. Бироқ Нкунку ўзини хужумга яқинроқ ўйнашни истайди. Лекин ушбу чизиқда хозирда идеал формада бўлиб турган Коул Палмер харакат қилмоқда. "L'Equipe" нашри берган маьлумотларга кўра, 27 ёшли форварднинг хизматларига "Интер", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқишлар мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, Нкунку якунланган мавсумда умумий 47 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!