"Насаф" — "Бунёдкор" учрашуви нега трансляция қилинмагани маълум бўлди

  • 4 октябрь, 20:04
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Насаф" учрашуви Тошкентдаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтмоқда. Ушбу стадионда интернет билан боғлиқ муаммо сабабли Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли кўчма телевизион станциядан олинаётган кадрларни мамлакат бўйлаб тўғридан тўғри узатишнинг имкони бўлмаяпти.

Tecno

Шу сабабдан, ўйин Лиганинг интернет трансляциялар учун ҳар бир футбол учрашувини тасвирга туширишда фойдаланиладиган махсус камерасида олинган ягона кадр ёрдамида эфирга узатилмоқда ва бу шароитда учрашувдаги эътиборга молик вазиятларнинг такрорий лавҳаларини бериб бориш имконияти мавжуд эмас. Бироқ учрашув МТРК кўчма телевизион станцияси ёрдамида тасвирга туширилмоқда ва ўйинда VAR тизими тўлақонли фаолият кўрсатмоқда. Учрашувнинг ёзиб олинган формати кейинроқ эфирга узатилади.

Суперлига ва Про-лига регламентининг 15.18-бандида Мезбон клуб стадион билан келишган ҳолда расмий учрашувни телетрансляция қилиш ҳамда VAR тизими узилишларсиз ишлашини таъминлаш учун тезлиги энг камида 100 мбит/с дан бўлган ҳамда мазкур тармоқлардан Лига талабига кўра телетрансляциялар ҳамда VAR техникаларидан бошқа манбалар фойдалана олмайдиган 2 та бир-биридан алоҳида интернет тармоғи тақдим этиши шартлиги белгилаган. Бунёдкор клуби мезбон сифатида ушбу талабни бажариш масаласига бееътибор муносабатда бўлган. Бу масала бўйича МТРК мутахассислари учрашув стартидан 40 дақиқа олдин Лигага хабар берган.
Бу ҳақда ЎзПФЛнинг расмий канали хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
05/10/2025 07:32
БУ ШУНЧАКИ ШАРМАНДАЛИК НАСАФ БИЛАН БУ ИККИНЧИ МАРТА СОДИР БУЛАЯПТИ БУНИСИ ОШИБ ТУШДИ ВИДЕО ТАСВИРНИ КАЙТА КУРСАТИШ БУЛМАСМИШ УЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИНИ МАРКАЗИ ТОШКЕНТ ШАХРИДА ИНТЕРНЕТ МУАММОСИ БУ ШАРМАНДАЛИ БАХОНА НИМА БУЛСА ХАМ ПАХТАКОРНИ ЧИКАРИШ УЧУН НАСАФНИ ТУХТАТИШ КЕРАК ШАРМАНДАЛАР.