Олис ўлкада ноёб истеъдодга эга футболчи пайдо бўлди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жанубий Америка футболидаги истеъдод эгасини Англия премьер-лигасига олиб келишни режалаштиряпти.
Асли боливиялик бўлган Габриэль Вильямиль бугунги кунда Эквадорнинг “ЛДУ Кито” клубида фаолият кўрсатмоқда. 24 ёшли футболчининг ўйини “Манчестер Сити” скаутлари ва шахсан Хлсеп Гвардиоланинг эътиборини тортгани айтилмоқда.
Габриэлнинг ўзи ҳам Европа футболида унга имкон берилишини кутиб яшамоқда.
Вильямиль 2018-2023 йиллар давомида ўз юртида “Боливар” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва икки бор Боливия чемпионлигига сазовор бўлган.
Кейин “ЛДУ Кито” жамоаси сафига қўшилган бу футболчи жисмоний кўрсаткичлари, ўйин олиб бориш усули ва ҳимояланиш қобилияти билан мутахассис ва мураббийлар назарига тушди.
Маҳоратли ярим ҳимоячи Боливия терма жамоаси сафида 17 та учрашувда иштирок этган. “Манчестер Сити” бу ўйинчи бўйича ҳали расмий таклиф юборгани йўқ. Трансфер бўйича экспертлар “шаҳарликлар” бу савдони ёзга мўлжаллаётганини таъкидлаяпти.



Фикрлар