Александр Хомяков: Классда фарқ бор. Уларда терма жамоа даражасидаги номлар ҳаракат қилади

CHERY AUTO

Эртага Ўзбекистон Кубоги финали доирасида "Пахтакор" - "Бухоро" баҳси бўлиб ўтади. Мазкур учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Бухоро" клуби бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Tecno

- Бу баҳс биз учун ўзгача аҳамиятга эга. Учрашувга тайёргарлик доимий режимда олиб борилмоқда. Жамоа ўз ўйинини ва яхши томонларини кўрсатишга максимал ҳаракат қилади. Бухороликларнинг бизга қўяётган талабини тушуниб турибмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Умуман олганда, биз тайёрмиз. 

- "Пахтакор" билан учрашувда жамоангиз очиқ ўйин кўрсатиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Эртанги баҳсда "Бухоро" кўпроқ ҳимоявий учрашув намойиш этадими? 

- "Пахтакор" билан ўйинда мағлубиятимизга сабаб очиқ футбол намойиш этганимиз эмасди. Биз "шерлар" билан баҳсда вазият яратиш бўйича у қадар ортда қолмадик. Бу ерда классдаги фарқ вужудга чиқди. Уларни таркибида кўплаб терма жамоа футболчилари ҳаракат қилади. Кўрамиз, эртага рақибга ҳам, мухлисларимизга ҳам сюрприз кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- "Бухоро" ҳар бир учрашувда аутсайдер сифатида майдонга тушди. Бу эртанги финалда жамоангиз учун плюсга ишлайдими?

- Албатта, эртанги баҳсда биз фаворит эмасмиз. Финалда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қўлимиздан келган ишни қилиб, ўзимизнинг максималимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Ўтган йилги финалда ҳам кўрдик, бундай баҳсларда руҳий устунлик асқатади. Бунинг устида ишлаяпсизми?

- Ўтган мавсумда биз кучли рақибга қарши ўйнагандик ва уларда ҳам терма жамоа даражасидаги номлар бор эди. Биз руҳий томонлама ишлаяпмиз. 

Игор Сергеев айни вақтда чемпионат тўпурари. Унга қарши қандайдир персонал ўйналадими?

- Балки бундай режамиз бордир. Қолаверса, биз рақибнинг кучли томонларини ёпиб, кучсизроқ томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. 

Мураббий сифатида Ўзбекистонда 15 йилдан буён фаолият олиб боряпсиз. Яқинларингиз орасида ниҳоят титул ютдингиз каби хазиллар бўлгандир, балки. Эртага иккинчи титулингизни ютиб,  яна ниманидир исботламоқчимисиз?

- Кубок ютиш ҳар доим ёқимли ва бу ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Шундай экан, яна соврин ютиш учун ҳаракат қиламиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
28/10/2025 18:32
Омад,халол уйин булсин ва кучлиси ютаверсин