Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги сўзлари бўйича ЎФА суриштирув ишларини бошлайди
ЎФА "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ОКМК ҳамда "Насаф" жамоалари ўйинидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги иштироки юзасидан суриштирув ўтказади.
2025 йил 26 октябрь куни ўтказилган ОКМК ҳамда "Насаф" клублари ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида "аждарлар" клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг билдирган фикрлари футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ва суриштирувларни ўтказади ҳамда унга ҳуқуқий баҳо беради.



Фикрлар