Мбёмо: "Энг нуфузли совринлар учун курашамиз"

CHERY AUTO

Брайан Мбёмо "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Tecno

- "Манчестер Юнайтед"га қўшилиш имкониятим борлигини билганимда, бундан фойдаланиб, болалигимдан бери либосини кийишни орзу қилган клубим билан шартнома имзолашим кераклигини англадим.

Менинг ҳаётий шиорим - ҳар доим кечагидан яхшироқ бўлишга интилиш. Бу ерда Рубен Аморимдан таълим олиб, жаҳон даражасидаги футболчилар билан елкама-елка ўйнаб, янги босқичга кўтарилишга иродам ва қатъиятим етарли эканига ишончим комил.

Ҳамма менга бу ердаги муҳит ва келажакдаги ажойиб режаларимиз ҳақида сўзлаб берди. Бу улкан клуб, унинг ажойиб стадиони ва мислсиз мухлислари бор. Барчамиз чиндан ҳам энг нуфузли совринлар учун курашишга бел боғлаганмиз, - деди Мбёмо.

Маълумот учун, "қизил иблислар" "Брентфорд" ҳужумчисини 65+6 миллион фунт стерлингга сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!