Ла Лига президенти “Барселона” – “Вильярреал” ўйини АҚШда бекор қилингани учун норозилик билдирди

  • 22 октябрь, 14:28
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас “Барселона” ва “Вильярреал” ўртасидаги 17-тур ўйинини АҚШда ўтказиш бекор қилинганидан сўнг баёнот билан чиқди. Мазкур беллашув 20 декабрь куни бўлиб ўтиши керак эди.

Tecno

“Бугун испан футболи олдинга қадам қўйиш, ўзини жаҳон миқёсида намоён этиш ва келажагини мустаҳкамлаш имкониятини бой берди. Мусобақанинг адолатлилиги ҳақида гапираётганлар йиллар давомида ҳакамлар, раҳбарлар ва оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиб, айнан шу адолатни шубҳа остига қўйишган.

Мен "Вильярреал" ва "Барселона"га лойиҳага қўшилгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар фақат ўз манфаатларини эмас, балки бутун Ла Лига келажагини ўйлашди. Биз Испания футболи рақобатбардош бўлиб қолиши учун, уни вайрон қилмоқчи бўлганларга қарши, жиддий ва қатъият билан ишни давом эттирамиз. Испания футболи келажакка қўрқмасдан, амбиция билан қарашга лойиқ. Бу сафар биз мақсадга жуда яқин эдик”, — деб ёзди Тебас ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!