
Кейн Англия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида Топ-5ликка кирди
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар Топ-5лигига кирди.
6 сентябрь куни Томас Тухел шогирдлари ўз майдонида ЖЧ-2026 саралашининг 5-тури доирасида Андоррани мағлуб этди (2:0). Кейн майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракатлар амалга оширолмади. Ушбу ўйин унинг Англия терма жамоаси таркибидаги 108-ўйини бўлиб, у бешинчи ўринни эгаллади ва Бобби Мур билан тенглашди.
Рейтингда улардан юқорида фақат Стивен Жеррард (114), Дэвид Бекхэм (115), Уэйн Руни (120) ва Питер Шилтон (126) турибди. Англия терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни ўтказади. Саралашнинг 6-тур ўйинида Тухел жамоасининг рақиби Сербия терма жамоаси бўлади.
Фикрлар