Жамшид Искандеров яна легионерга айланиши мумкин

CHERY AUTO

Форс нашрларининг хабар беришича, "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга Эрон Про-лигасининг амалдаги вице-чемпиони "Сепахон" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. 
 
Ҳали икки клуб ўртасида ҳеч қандай музокаралар бошланганмаган. Бироқ, клуб мутасаддилари ҳамюртимизни жамоани кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. "Йўлбарслар" ва Искандеров ўртасидаги шартнома 2026 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум 18 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи эса 900 минг еврони ташкил этмоқда. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!