Иван Соловьёв фаолиятини яна Қирғизистонда давом эттирмоқда

  • 23 Mar 19:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мухлисларимизга “Навбаҳор”, “Насаф” ҳамда “Локомотив”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлган россиялик легионер Иван Соловьёв янги мавсумни Қирғиз Республикаси чемпионатида ўтказмоқда. У премьер-лигада янги ташкил этилган “Бишкек Сити” клуби аъзосига айланди.

Tecno

У дастлабки иккита ўйинда майдонга тушди ва иккита голли пас беришга улгурди. Ҳозирча “Бишкек Сити”да 1 ғалаба ва 1 мағлубият бор. Соловьёв ўтган йили Қирғизистоннинг бошқа бир клуби – “Мурас Юнайтед” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Иван Суперлигамизда ҳаммаси бўлиб, 127 та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ва 17 та ассистни бажарди.

Аҳмедов, Мочинов, Маматказин, Сидоров, Соҳибов ёхуд қўшни чемпионатда яна қайси легионерларимиз бор?

Comments

You must be logged in to commet!