Ҳусанов жамоасида катта йўқотиш

  • 31 Mar 11:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” мавсумнинг энг муҳим палласини ўтказмоқда. Хсеп Гвардиола шогирдлари ёзги танаффусгача Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши ва Англия кубогида ғолиб чиқиши лозим.

Англия кубогининг чорак финалида “Борнмут”га қарши ўтказилган учрашув “шаҳарликлар”га қимматга тушди.

Гарчи манчестерликлар мағлубиятдан қутилиб қолган ва кейинги босқичга йўл олган бўлса-да, рақиб майдонидаги тўқнашувда Эрлинг Холанд жиддий жароҳат олди.

Норвегиялик тўпурар иккинчи бўлим бошланиши билан тўп киритганди. Бироқ 61-дақиқада шикастланди ва ўрнини Умар Мармушга бўшатиб берди. Бир неча манбалар Холанд стадионни қўлтиқтаёқда ва оёғига махсус шина қўйилган ҳолатда тарк этаётга фото ва видео тасвирларни тарқатмоқда.

Энди Холанд чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг жароҳат даражаси ва даволаниш муддати аниқ бўлади. Айрим мутахассислар тўпурар узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкинлигини таъкидлаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!