
Флик Араухонинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди
Ханс-Дитер Флик Рональд Араухонинг "Барселона"даги келажаги ҳақида фикр билдирди.
- Араухонинг жамоада қолишини тасдиқлай оласизми? Ярим ҳимоячилар бўйича вазият қандай?
- Рональдми? Араухо атрофида доимо миш-мишлар кўп бўлади, лекин унинг кетмоқчи эканлиги ҳақида ҳеч қандай янгилик ёки белги йўқ менда. Жамоам аъло даражада, юқори маҳоратли футболчилардан иборат. Барча ўйин позицияларида икки кишидан бор, баъзи ўринларда эса уч нафар ўйинчимиз мавжуд. Буни бошқариш осон эмас, албатта, аммо мен бундан мамнунман.
Рональд ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлаётганидан ҳайратдаман, - деди "Барселона" бош мураббийи.
Маълумот учун, ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ярмига қадар амал қилади. Трансфермаркт футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар