
Бу юлдузни олишга қурбимиз етмайди
Янги чемпионатда ҳам юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Астон Вилла” таркибни мунтазам кучайтириб боришга алоҳида эътибор қаратади.
Бироқ кўпчилик кутганидек, бу клуб “Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган аргентиналик юлдуз Алехандро Гарначони қўлга кирита олмади.
Руьен Аморим режаларидан четда қолган бир неча футболчилар орасида Алехандро Гарначони ҳам кўриш мумкин. Ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасидан кетмоқчи эмас. Унга ҳозирча, “Челси” ва “Астон Вилла” қизиқиш билдирди.
Кейинчалик “аристократлар” бу трансфердан воз кечди. “Астон Вилла”га эса, Гарначонинг трансфери оғирлик қилмоқда.
Sky Sports нашрининг ёзишича, “виллаликлар”нинг 21 ёшли ўйинчини олиш учун молиявий имконияти чекланган ва шу боис улар бошқа арзонроқ вариантларни кўриб чиқяпти.
Фикрлар