
"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома бўйича келишувга эришди
"Барселона" ва франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде жамоа билан шартномани узайтириш борасида тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, томонлар янги шартномани 2030 йилнинг июнигача амал қилишини келишиб олган. Унда футболчининг вакили, клуб раҳбарияти ҳамда спорт директори Деку ҳам иштирок этган.
Шартнома расман келаси ҳафта имзоланиши кутилмоқда, расмий жараёнлар эса яқин кунларда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Кунде билан амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Фикрлар