
“Барса”да фақат бир футболчи жойи кафолатланган. Ёзда тўққизтаси кетади!
“Барселона” спорт директори Деку ёзги трансферлар даврида жуда катта иш ҳажмини бажариш учун тинимсиз меҳнат қилишига тўғри келмоқда.
Бу мутахассис яқинда жамоада фақатгина Ламин Ямалнинг ўрни кафолатланлигини ва қолган ўйинчилар бўйича таклифлар кўриб чиқилишини маълум қилди.
Клубнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, селекция хизматидагилар бир неча ўйинчиларни бошқа клубларга ўтказиш бўйича иш олиб бормоқда. Чунки янги трансферлар учун ҳам жой, ҳам маблағ бўшатиш керак.
Деку келаси мавсум қанот ҳимоячиси, ҳужумкор футболчи ва кўп гол ура оладиган форвард олишни мўлжаллаган. Бунинг учун ҳозирги таркибдан бир неча ўйинчиларни бошқа клубларга трансфер қилиш режалаштирилган.
Хусусан, ёзда Каталонияни Иньяки Пенья, Рональд Араухо, Эктор Форт, Фермин Лопес, Гави, Френки Де Йонг (агар тез орада шартномани узайтирмаса), Пабло Торре, Пау Виктор ва Ансу Фати тарк этиши кутиляпти.
Фикрлар