“Барса”: Бу юлдузимиз гапга кўнмаяпти

CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоада энг катта маош олаётган ўйинчилардан Френки де Йонг масаласини ҳал қила олмай, муаммога дуч келмоқда.

Tecno

Relevo нашрининг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган ва томонлар ҳеч келиша олмаяпти. Каталония клуби мутасаддилари нидерландиялик плеймейкернинг келаси мавсум эркин агентга айланиб, бошқа клубга бепул ўтиб кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Қолаверса, битимнинг тугашига бир йил қолгани шу ёзда Френки де Йонгнинг нархи пасайишига таъсир қилади.

Френки де Йонг эса, анчадан бери клуб мутасаддиларига бош оғриқ бўлиб келади. У ўтган йили ёзда ҳам клуб билан ҳамкорлик муддатини узайтириш таклифига жавоб қайтармаган эди.

Агар истеъдодли ярим ҳимоячи тез орада янги келишувни имзоламаса, клуб уни ёзда сотиб юборишига тўғри келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!