Аянчли нокаут! Боксчи рингдан ташқарига чиқиб кетди (видео)

  • 13 март, 2022, 08:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Англиянинг Ноттингем шаҳрида Мatchroom компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида Ярим енгил вазн тоифасида WBА чемпиони Лей Вуд даъвогар Майкл Конланга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган жангнинг илк раундида Вуд нокдаун ҳолатига тушишига қарамай, ўзини яхши тиклаб олди. 11 раундга келиб энди Конланда нокдаун ҳолати қайд этилди. Жангнинг сўнгги раундида кучли зарба натижасида Конлан рингдан ташқарига чиқиб кетган ҳолда, аянчли нокаутга учраб имкониятни бой берди. Шундай қилиб, WBА чемпиони Лей Вуд ўз камарини сақлаб қолишга эришди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!