Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди
- 28-октябр 2025, 10:46
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган мусобақалар давомида комиссарлик, протокол, хавфсизлик, ахборот-кўнгилочар тизими, медиа ва маркетинг каби йўналишларида фаолият олиб борувчи ЎФА, ЎзПФЛ ва ЎФФ ходимлари сони 10 нафарга етди.
Хусусан, бир неча кун аввал ОФКнинг комиссарлар учун навбатдаги семинар-имтиҳонлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро мусобақалар ва тадбирларни ўтказиш бўлими бошлиғи – Муҳаммадсодиқ Садик-Ахунов ва ЎзПФЛ мусобақаларни ўтказиш бўлими бош мутахассиси – Диёр Хотамқулов имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, ОФК комиссарлари сафига қўшилишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ