"Барса" шу трансферни уддаласа, Ҳусановнинг йўли очилади
- Бугун, 06:18
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Манчестер Сити» таркибида тўп суриб келаётган Матеуш Нуньешни трансфер нишонлари рўйхатига киритди.
The Sun Football нашри журналисти Экрем Конурнинг маълумот беришича, 28 ёшли португалиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг яна бир қатор клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Матеуш Нуньеш 2023 йил сентябридан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июни охиригача мўлжалланган. Transfermarkt.de портали футболчини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Нуньеш «Манчестер Сити» сафида етти ўйинда майдонга тушди, бирор гол ёки голли узатма қайд этмади. Ушбу жамоада Нуньеш Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан бир позиция учун рақобат олиб бормоқда.
Гап шундаки, «Манчестер Сити» ҳимоясининг ўнг қанотида Кайл Уокер кетганидан буён кадрлар танқислиги кузатилмоқда.
Кейинчалик бу позиция учун асли бошқа амплуада ўйнайдиган футболчилар мослаштирилди. Хосеп Гвардиола асли ярим ҳимоячи Матеуш Нуньеш ва марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни кейинги икки мавсум давомида энг қанот ҳимоясига айлаштирди.
Энди Энцо Мареска ҳам устозининг ишини давом эттирмоқда. Ҳужумкор ўйин тактикаси зарур пайтларда олдинга ўтиб ўйнайдиган Нуньеш хизматидан фойдаланяпти. Ҳимоя биринчи ўринга чиққан пайтда ўнг қанот ҳимоясини Абдуқодирга топширяпти.
Хуллас ҳар икки ўйинчининг бир биридан устун томонлари етарли.
Экспертларнинг таъкидлашича, агар "Барселона" мақсадига етиб, Матеуш Нуньешни трансфер қиладиган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов ҳимоянинг ўнг қанотида яна асосий номзодга айланади.
Демак, вазиятни кузатишда давом этамиз...
Баҳодир Жалолов жангдан кейин Абдуқодир Ҳусанов ва Эрлинг Холанд олдига борди
Тарих такрорланмоқда: Ҳусановда яна зўр имконият пайдо бўлди!
Шомуродов голи билан рейтингга “ёриб” кирди: Туркия тўпурарлари пойгасида жиддий ўзгариш рўй берди