Тарих такрорланмоқда: Ҳусановда яна зўр имконият пайдо бўлди!
- Бугун, 05:59
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Манчестер Сити”да ҳимоячилар жароҳати кўпайиб кетгани оқибатида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби мавсумни захира ўйинчиси сифатида бошлаган Абдуқодир Ҳусановга ишонч билдирган эди.
Ўзбек футболчиси вазиятдан келиб чиқиб, ҳам ўнг қанот, ҳам марказда ўйнаб, мураббийлар ишончини оқлаган ва мавсум охирига қадар жамоанинг асоси й ҳимоячиси мақомига кўтарилган эди.
Бу гал ҳам шу тарих такрорланаётганга ўхшайди. Абдуқодир мавсумнинг дастлабки ўйинларида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошланғич таркибда майдонга тушди. Бироқ Энцо Мареска бу позициянинг асосий эгаси Матеуш Нуньеш жисмоний ҳолатини тиклаб олганидан кейин португалиялик футболчини таркибга қайтариб, Ҳусановни ротация ўйинчисига айлантирди.
Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида “Ипсвич Таун”га қарши баҳсда “Манчестер Сити”нинг беш нафар ўйинчиси шикастланди.
Хусусан, иккинчи бўлим бошидаёқ Матео Ковачич жароҳат туфайли захирага олинди. Қизиғи, хорватиялик футболчи шу куни Премьер-лигада асосий таркибдаги илк учрашувини ўтказаётган эди.
60-дақиқада Нико О'Рейли ўрнига Йошко Гвардиол майдонга тушди. Бу ўзгариш дастлаб унчалик жиддий кўринмади. Ўша пайтда 21 ёшли футболчини яқинда сафга қайтганидан кейин ортиқча зўриқишдан асраш мақсадида амалга оширилган оддий алмаштириш, деб ўйлаш мумкин эди. Бироқ Мареска кейинроқ ҳимоячининг бел қисмида муаммо борлигини маълум қилди. Бу муаммо ўтган ойда “Ковентри”га қарши учрашувдан олдин ҳам кузатилган экан.
Матеуш Нуньешнинг захирага олиниши ҳам мажбуран юз берди. Мавсум бошида ҳам жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ҳимоячини яна чов соҳасидаги оғри безовта қилди ва унинг ўзи алмаштиришларини сўради.
Учрашувнинг охирига бориб, ўйин қаҳрамони Эрлинг Холанд оқсоқланиб қолди. Рақиб унинг оёғига зарба берганидан кейин қийналиб қолди. Шунингдек, учрашувнинг 77-дақиқасида майдонга тушган Антуан Семеньонинг жисмоний ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслиги ошкор бўлди.
Англия футболини ёритаётган манбалар ва экспертларнинг маълум қилишича, Энцо Мареска янги ҳафтадаги муҳим учрашувлар олдидан шикастланган ўйинчилар аҳволидан хавотирда ва уларнинг ўрнини қандай қоплаш ҳақида бош қотирмоқда.
- Агар Ковачич узоқ муддатга сафдан чиқса, бу марокашлик ёш иқтидор Айюб Буадди учун катта имконият бўлади. У “Ипсвич Таун”га қарши ўйинда хорватиялик футболчи билан бирга асосий таркибда майдонга тушди. Буадди сўнгги учрашувлардаги таъсирчан ўйинини давом эттириб, асосий таркибда мунтазам ўйнашга муносиб эканини кўрсатиши мумкин.
Матеуш Нуньеш ҳам узоқ муддатга сафдан чиқса, “Сити” ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Абдуқодир Ҳусанов ўйнайди. Ўзбек футболчиси асосий позицияси – ҳимоя марказида ўйнашига тўғри келса, Энцо Мареска ўнг томонда Рико Льюисга ишонч билдириши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа Премьер-лигада мавсумни муваффақиятли бошлаганини давом эттиришга ҳаракат қилади, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти.
Таъкидлаш жоизки, олдиндаги учрашувларга тобора кам вақт қолмоқда. “Манчестер Сити” кейинги ўйинни Европа Чемпионлар лигаси доирасида Грециянинг АЕК жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув Манчестерда бўлади ва Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.
Энцо Мареска шогирдлари Премьер-лигадаги навбатдаги тур учрашувида 24 октябрь куни сафарда жиддий рақиб – “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.
Баҳодир Жалолов жангдан кейин Абдуқодир Ҳусанов ва Эрлинг Холанд олдига борди