Хабиб Нурмагомедов: "Артём Лобов ва Зубайра Тухуғов жанги жуда ёрқин ўтиши аниқ"

Хабиб Нурмагомедов: "Артём Лобов ва Зубайра Тухуғов жанги жуда ёрқин ўтиши аниқ"

  • 27-сентябр 2025, 18:23
  • 0
  • MMA

Россиялик афсона Хабиб Нурмагомедов ватандошлари Артём Лобов ва Зубайра Тухуғов ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, бу стилистик жиҳатдан жуда яхши баҳс бўлади. Чунки иккиси ҳам "стойка" да жанг қилишни ёқтиради, шу сабабли бизни жуда ёрқин ва ажойиб жанг кутмоқда", - деди Хабиб "Окко ММА" каналига берган интервьюсида

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув 3 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ