Войцех Шенсни "Осасуна"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
- 13-декабр 2025, 17:25
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" Ла Лиганинг навбатдаги турида "Осасуна" билан баҳс олиб боради. Мазкур беллашув учун каталонияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
Дарвозабон Войцех Шенсни қайдномага киритилмади. Каталония клуби матбуот хизматининг хабар беришича, польшалик футболчи гастроэнтерит туфайли таркибдан четлатилган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Осасуна" ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ