UFC рейтингида даҳшатли ўзгаришлар содир бўлди!

UFC рейтингида даҳшатли ўзгаришлар содир бўлди!

  • 9-декабр 2025, 17:32
  • 0
  • MMA

7 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган "UFC 323" турниридан кейин промоушен рейтингида катта ўзгаришлар юз берди.

Тацуро Тайра супер енгил вазн тоифасида икки поғона юқорилаб, 3-ўринга чиқиб олди. Брэндон Морено эса 4-ўринга тушиб кетди.

Пейтон Талботт (ўта енгил вазнда 12-ўрин), Фарес Зиам (енгил вазнда 15-ўрин) ва Мануел Торрес (енгил вазнда 13-ўрин) илк бор ТОП15 таликка кирди.

Ҳамюртимиз Богдан Гусков бир поғона юқорилаб, 10-ўринни банд этди.

Пётр Ян эркаклар ўртасидаги P4P рейтингида 6-ўринни эгаллади. Мераб Двалишвили эса 8-ўринга тушиб кетди. Жошуа Wанг 11-ўринга чиқиб олди, Александр Пантожа 9-ўринга жойлашди. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ