Туркия Суперлигасининг 31-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
"Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Касымпаша"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Элдор Шомуродов баҳс давомида дубль расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Қолган икки голга эса Дави Селке ва Бертуғ Йилдирим муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Нури Шаҳин шогирдларининг очколари сони 51 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.