Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди

Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди

  • 3-октябр 2025, 21:03
  • 1
  • Футбол

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ягона гол 3-дақиқада Абдуғофур Ҳайдаров томонидан киритилди.

Шу тариқа, Қосимов шогирдлари "Андижон"га қарши мағлубиятдан сўнг яна таслим этилди, ўтган турда дуранг ўйнаган водийликлар эса бу сафар ғалабани тантана қилди.

Суперлига
ОКМКОКМК
vs
Kokand-1912 won after full-time.
Коканд-1912Коканд-1912

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ