Слот: "Гомес қанотда ёки марказда ўйнасин, юқори савия кўрсата олади"
- 24-январ, 02:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Жо Гомеснинг ўйин позицияси ҳақида фикр билдирди. Футболчи баъзан марказий ҳимоячи сифатида, баъзан эса ўнг қанотда ҳаракат қилади.
— Биз футболчиларни ўйин талабларига мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Гомесга эса қанот ҳимоячиси сифатида эҳтиёж бор ва уни шу позиция талабларига тайёрлаяпмиз. У "Марсель"га қарши марказда жуда яхши ўйин кўрсатди, аммо "Интер"га қарши ўнг қанот ҳимоячи сифатида ҳам яхши ўйнади. У юқори савияни намойиш этиш учун кўп ўйин талаб қилмайди. Мен унинг бизда эканлигига хурсандман, чунки у тўпсиз ҳам яхши. Шунингдек, мен унинг чизиқлар орасида самарали узатишларини ҳам ёдда тутиб қоламан. Ўйинлар орасида фақат икки кун бор. Эртага у асосий таркибда ўйнайдими, кўрамиз, — деди Слот матбуот анжуманида.
Шанба, 24 январь куни, "Ливерпуль" сафарда "Борнмут"га қарши ўйин ўтказади.