
"Сепахон" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда? (Превью)
- 22-апрел 2022, 03:25
- Javokhir Azimov
- 4
- Футбол
Чемпионлар Лигаси 5-турида "Пахтакор" "Сепахон" билан баҳс олиб боради.
Ҳозиргача эронликларга қарши беллашувларда "шерлар" 24 беллашувнинг 14 тасида зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 6 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 34 тўп киритилиб, 25 гол ўтказиб юборилган.
"Сепахон" билан уч беллашувнинг иккитасида рақиблар устун келган. Бир ўйин "Пахтакор" ғалабаси билан тугаган. Баҳсни жамоамиздан Икром Алибоев ва Миржаҳон Мираҳмадов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Эронликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
"Сепахон" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 22 апрель куни Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ