Саутгейт АПЛ клубини бошқариши мумкин!
- 23-октябр 2024, 16:52
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Кристал Пэлас" яқинда бош мураббийини ўзгартириши мумкин. Лондон жамоаси мавсумни ёмон бошлади ва саккизта турдан сўнг ҳали ғалаба қозона олмади (учта дуранг, бешта мағлубият).
Ҳозирда "бургутлар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, агарда Оливер Гласнер лавозимидан озод этилса, Гарет Саутгейт жамоа бошқарувига келиши мумкин. 54 ёшли мутахассис ёздаги "Евро-2024" турнирдан сўнг Англия терма жамоасини тарк этганди ва ҳозирда ишсиз.
Бундан ташқари, раҳбарият Грем Поттер ва Дэвид Мойес вариантларни ҳам кўриб чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ