Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" ишончли ғалабани қўлга киритди. Роналдудан навбатдаги гол

Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" ишончли ғалабани қўлга киритди. Роналдудан навбатдаги гол

Саудия Про-лигасининг 21-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
"Ан-Наср" сафарда "Ал-Фатеҳ" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очиб, фаолиятидаги 962-голни киритди. 78-дақиқада эса Айман Яхья Салем жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ўйинга нуқта қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, "Ан-Наср" ушбу баҳсдан сўнг очколар сонини 52 тага етказиб олиб, 2-ўринга қайтиб олди. 1-ўриндаги "Ал-Ҳилол" ҳисобида эса 53 очко мавжуд.

Профессиональная лига
Аль-ФатехАль-Фатех
vs
Al Nassr won after full-time.
Ан-НассрАн-Насср

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ