Саудия чемпионати. "Ан-Наср" Роналдунинг голлари эвазига йирик ғалабани қўлга киритди
- 22-феврал, 02:07
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Саудия чемпионатининг 22-турида "Ан-Наср" клуби ўз уйида "Ал-Хазм"ни қабул қилиб, йирим 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу тўқнашувда Криштиану Роналду фаолиятидаги 963 ва 964-голларини киритишга муваффақ бўлди. Португалиялик юлдуз дастлаб 13-дақиқада ҳисобни очишга эришди, 79-дақиқада эса дублни расмийлаштирди.
Бундан ташқари, Кингсли Коман (30) ва Анжело Габриэл (77) ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, онлайн турнир жадвалида "Ан-Наср" 55 очко билан етакчилик қилмоқда.
Профессиональная лига
vs
Al Nassr won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ