
Роберт Уиттакер: "Хамзат Чимаев Алекс Перрейрани енгиши мумкин, бироқ..."
- 21-декабр 2024, 17:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер бразилиялик Алекс Перрейра ва чеченистонлик Хамзат Чимаев ўртасида жанг ташкил этилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Менимча, Чимаев бу баҳсда ғалаба қозонади, бироқ осонликча эмас. Хамзат ўзининг кучли томонларига асосланади. Агар у бироз секинлашса, Перейра нокаут қилиши мумкин” - деди Уиттакер "ММArcade" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат охирги жангида Роберт Уиттакерни 1-раундда сабмишн орқали мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ