Расман! Жиддий жароҳат сабаб Давид Силва футболчилик фаолиятига якун ясади!
- 27-июл 2023, 18:39
- 0
- Футбол
"Реал Сосьедад" футболчиси Давид Силва футболчилик фаолиятига нуқта қўйди. У тиззасидан олган жароҳат сабаб бошқа майдонга туша олмаслиги маълум бўлган.
У ўтган ҳафта жароҳат орттириб олган. Текширувлардан ўтганидан сўнг шифокорлар Силванинг ортиқ футбол ўйнай олмаслигини айтишган.
37 ёшли ярим ҳимоячи "Реал Сосьедад"га 2020 йил келиб қўшилганди. У ўз вақтида Испания терма жамоаси 2 маротаба Европа чемпиони ва бир марта жаҳон чемпиони бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ