Рафинья: "Флик Фатига ишонади"

Рафинья: "Флик Фатига ишонади"

Бразилиялик ҳужумчи Рафинья жамоадоши Ансу Фати кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.

— Ансу ҳозир майдонда етарлича дақиқа ўтказмаяпти. Лекин Флик ҳар доим унинг ҳолидан хабар олишга ҳаракат қилади. Баъзида Флик менга қўнғироқ қилиб: "Ансу билан гаплаш, у менга керак эмас деб ўйламасин, аслида ундай эмас", дейди. Флик шунчаки жамоа ҳозир яхши формада деб ҳисоблайди, Ансунинг жисмоний ҳолати эса бироз паст, аммо мураббий унга ишонади, — дея Рафиньянинг сўзларини келтирди Barca Universal.

Жорий мавсумда 22 ёшли Фати барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист амалга ошира олмади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ