
Пол Скоулз дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси кимлигини айтди
- 7-март 2022, 19:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг фикрича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне айни дамда АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиси ҳисобланади.
"Де Брёйне нафақат премьер-лигадаги, балки дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисидир. У майдонда ҳамма нарсага қодир. Жамоада шундай ўйинчилар борлиги ажойиб. Кевин голлар уради ва имкониятлар яратади, у ажойиб пасларга эга. Унда ҳамма нарса бор. Де Брёйнени тўхтатиш жуда қийин”, - деди Скоулз.
30 ёшли Де Брюйне жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ