"Пахтакор" футболчиси яна легионерга айланиши мумкин!

"Пахтакор" футболчиси яна легионерга айланиши мумкин!

  • 8-декабр 2025, 13:53
  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" вингери Ҳожимат Эркинов яна легионерга айланиши мумкин. 

Бизга маълум бўлишича, 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига БАА ва Эрон клубларидан таклифлар бўлмоқда. Футболчининг "шерлар" билан 2026 йилнинг 31 декабрига қадар шартномаси бор. 

Маълумот учун, Эркинов иккинчи даврада айнан "Ал-Ваҳда" жамоасидан "Пахтакор"га қайтиб, Суперлиганинг 13 та ўйинида қатнашди ва 2 та гол, 3 ассистни амалга оширди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ