Осиё чемпионати. Нигина Ўктамовада бронза, яна икки ҳамюртимиз эса финалда!
- 7-апрел, 11:28
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари давом этмоқда.
Бугунги биринчи тўқнашувда, Нигина Ўктамова -57 кг вазнда ҳиндистонлик Жасминга қарши баҳс олиб борди. Тенг курашлар остида ўтган ярим финалда, ҳакамларнинг қарори билан ғалаба рақибга топширилди – 2:3. Шу тариқа Ўктамова бронза медалини қўлга киритди.
-75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Абдураҳимов ҳиндистонлик Акаш билан финал масаласини ҳал қилиб олди. Бутун жанг мобайнида тезкорлигини намойиш этган Абдураҳимов якунда 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, финал босқичига йўл олди.
-85 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жасурбек Йўлдошев ҳам ҳиндистонлик Локешга рақиблик қилди. Қизиқарли кечган баҳсда Йўлдошев ҳар томонлама Локешдан устун келди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бизда яна бир финалчи!
Бугун соат 14:00 дан бошлаб, куннинг иккинчи дастур жанглари старт олади. Унда ҳам 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.