Ўртоқлик ўйини. Бельгия Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўртоқлик ўйини. Бельгия Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Бельгия миллий терма жамоаси ўз майдонида Тунисга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Белгияликлар сафида Леандро Троссар, Шарль де Кетеларе, Кевин де Брюйне, Доди Лукебакио ва Николас Раскин голларга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Руди Гарсия шогирдлари мундиал олдидан ўтказилган навбатдаги назорат учрашувида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, Бельгия Жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Миср, Янги Зеландия ҳамда Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Дружественный международный
БельгияБельгия
vs
Belgium won after full-time.
ТунисТунис

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ