
- #Саудия Арабистони
- #Эрон
- #Ўзбекистон
- #Суперлига
- #ОКМК
- #ОЧЛ
- #Ал-Иттиҳод
- #Ироқ
- #Осиё чемпионлар лигаси
- #Эйр Форс
- #Сепахон
ОЧЛ. ОКМКнинг мусобақадаги умумий иштирокига назар соламиз!
- 4-декабр 2023, 19:27
- 6
- Футбол
Олмалиқнинг ОКМК клуби расман Осиё чемпионлар лигасидаги юришини якунлади. Жамоа гуруҳ босқичидаги 6 та ўйиннинг бирортасида очко ишлай олмади. Олти учрашувда олти мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи - 5:22.
1-саралаш босқичида "Ал-Сиб" 1:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, 2-саралаш босқичида "Ал-Араби" худди шу ҳисобда таслим этилди.
Гуруҳ босқичига чиққан олмалиқликлар дастлаб "Ал-Иттиҳод"га 3:0, сўнгра "Эйр Форс"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 3-тур "Сепахон" Олмалиқда ғалабани илиб кетди - 1:3.
4-тур Миржалол Қосимов шогирдлари учун ўта аянчли якун топди. Жамоа "Сепахон"га Эронда ўта шармандали 9:0 ҳисобида енгилди. "Ал-Иттиҳод"ни ўз уйида қабул қилган "кончилар" бу сафар ҳам саудияликлардан очко ола билмади - 1:2. Бугун эса сўнгги баҳс "Эйр Форс" билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида ютқазди.
Қуйида барча натижалар билан расмда танишиш имкониятига эгасиз!
