"Насаф" Қаршидаги сўнгги назорат учрашувида дуранг ўйнади

"Насаф" Қаршидаги сўнгги назорат учрашувида дуранг ўйнади

Бугун "Насаф" Қаршидаги тайёргарлик доирасида сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Рақиб Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бўлди. Голларга бой кечган учрашувда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Баҳодир Ҳалилов ҳисобни очди. 70-дақиқада Шаҳбоз Нуриддинов жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада Сардорбек Баҳромов “аждарларни” ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада жарима зарбасини Ислом Кенжабоев голга айлантирди - 2:2. Учрашув шу ҳисобда ўз якунига етди.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ