"Наполи" Расмус Хойлунд трансферини эълон қилди
- 1-сентябр 2025, 22:45
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Наполи" расман "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Даниялик форвард италияликлар сафига ижара асосида, мажбурий сотиб олиш шарти билан қўшилди.
ОАВнинг хабарларига кўра, "Наполи" ҳужумчининг ижараси учун 6 миллион евро тўлайди, тўлиқ трансфер эса 44 миллион еврога тушиши мумкин. Бироқ, сотиб олиш шартномаси фақат клуб Чемпионлар Лигасига йўлланма олса кучга киради.
Ўтган мавсум АПЛ доирасида Хойлунд 32 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ