МЮ етакчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
- 6-феврал, 17:44
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Американинг МЛС лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "DailyMail" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, бразилиялик футболчининг хизматларига Американинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хавбекни МЛСга кўчиб ўтиши ёзда амалга ошиши мумкин. Томонлар ҳозирда келишувни трансфер ойнасига қадар тайёрлаш учун босқичма-босқич музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, яқинда 33 ёшли хавбек ёзда жамоани тарк этишини маълум қилганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ