Моуриньо икки юлдузни Европага қайтаради

Моуриньо икки юлдузни Европага қайтаради

  • 23-декабр 2024, 12:13
  • 0
  • Футбол

Жозе Моуриньо бош мураббийлик қилаётган “Фенербаҳче” клуби мутасаддилари икки катта трансфер бўйича иш бошлади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, турк клуби Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган Андерсон Талиска (“Ан-Наср”) ва Роберто Фирмино (“Ал-Аҳли”) ўз сафига қўшиб олмоқчи.

SBA Sports нашрининг маълум қилишича, ҳар икки футболчи Туркия Суперлигасига кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.

“Ан-Наср” Талиска ўрнига бошқа футболчи қидирмоқда ва бу трансферни январда амалга оширишга бел боғлаган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ