
"Монако" етакчиларидан бири ПСЖга қарши ўйинга қадар соғаяди
- 1-ноябр 2020, 14:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин ҳали ҳам сон мушакларидан олган жароҳатидан даволанмоқда.
"Чемпионат" нашри тарқатган хабарга кўра, россиялик футболчи роппа-роса 2 ҳафтадан сўнг, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак. У ҳозирча якка тартибда шуғулланмоқда.
Головин катта эҳтимол билан 20 ноябрь куни ПСЖга қарши бўладиган ўйинда иштирок этиши мумкин.
Александр жорий мавсум “Монако” сафида 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ