КЎЖЧ. Ҳусанов захирада қолдирилган учрашувда "Манчестер Сити" "Ювентус"ни йирик ҳисобни ютди

КЎЖЧ. Ҳусанов захирада қолдирилган учрашувда "Манчестер Сити" "Ювентус"ни йирик ҳисобни ютди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати "G" гуруҳининг сўнгги туридан ўрин олган "Ювентус" - "Манчестер Сити" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" турнликларни 2:5 ҳисобида таслим этиб, гуруҳни пешқадам бўлиб якунлади. Учрашувнинг 9-дақиқасида Доку чиройли зарба билан ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Копмейнерс тезда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Кейин 26-дақиқада "Ювентус" ҳимоячиси Калулу автоголга сабабчи бўлиб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 52 ва 69-дақиқаларида Холанд ва Фоден ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди. 84-дақиқага келиб эса Йилдизнинг узатмасини Влахович голга айлантириб, орадаги фарқни бироз бўлса-да, қисқартирди. 
 
Ушбу ғалаба орқали манчестерликлар гуруҳ босқичини 100 лик натижа билан якунлади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ